ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Криштиану Роналду сукутни бузиб, базадан сурат жойлади

0

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги учрашувларда майдонга тушмай, жамоа ўйинларини бойкот қилгани айтилганди. Бундан ташқари, португалиялик юлдуз беш кун давомида ижтимоий тармоқларда ҳам ҳеч қандай пост қолдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сешанба куни 41 ёшли футболчи ниҳоят сукутни бузди: Роналду клуб базасида олингани тахмин қилинаётган суратни эълон қилди. Кадрда у икки бармоғини юқорига кўтариб, оммабоп ишорани кўрсатган, изоҳга эса мос эмодзи қўшган.

Аввалроқ ОАВ Роналду клуб унинг бир нечта талабларини бажаргач, бойкотни тўхтатгани ҳақида хабар тарқатганди.

Ҳозир «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Ал-Ҳилол»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.