ru24.pro
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналду атрофидаги вазият Жезушнинг келажагига таъсир қилиши мумкин

0

«Ал-Наср»да Криштиану Роналду билан боғлиқ ҳолат жамоа бош мураббийи Жорже Жезушнинг клубдаги келажагига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик мутахассис «Ал-Наср» билан келишувга кўп жиҳатдан юлдузли ватандоши борлиги учун рози бўлгани айтилмоқда. 41 ёшли ҳужумчи жамоа ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда, ёзда эса клубни тарк этиши эҳтимоли бор. Al Nassr Zone Саудия ОАВларига таянган ҳолда хабар беришича, Жезуш Роналду масаласи ҳал бўлмагунча шартномани узайтириш бўйича музокара бошлашни истамаётган экан. 71 ёшли мураббийнинг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Жорже Жезуш 2025 йил июлида «Ал-Наср» бошқарувига келган. У бунгача икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.