Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японларнинг ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғариб, учинчи поғонага жойлашди.
