ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг жисмоний ҳолатидан норози

0

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ янги манзилда у кутилган даражада таассурот қолдирмаяпти ва бу ҳолат «Ал-Ҳилол» трибуналарида ҳам норозилик кайфиятини кучайтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда футболчи жамоаси навбатдаги мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўрашга қарор қилди. Аммо бу қадам уни қўллаб-қувватлаш ўрнига, аксинча, кескин муносабатлар тўлқинини келтириб чиқарди.

Изоҳларда мухлислар Теонинг доимий узрларидан чарчаганини ёзишди, унинг вазн орттиргани ва аввалгидек югурмай қўйгани таъкидланди. Шунингдек, у майдонда жон куйдирмай, шунчаки “рақамни ўтаб” юргани Саудия чемпионатининг ўзида ҳам сезилаётгани қайд этилди.