ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

«Атлетико» Германия терма жамоаси ярим ҳимоячисини олиб келмоқчи

0

Мадриднинг «Атлетико» клуби қишки трансфер ойнасида Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горецкани асосий нишон сифатида кўрмоқда. «Матрасчилар» уни Конор Галлахер ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис Sky журналисти Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, «Горецка — Диего Симеоне ва Матеу Алемани учун орзудаги мақсад».

Манбага кўра, «Атлетико» ва футболчи ўртасида аллақачон тўғридан-тўғри музокаралар бўлиб ўтган, навбатдаги босқич эса чоршанба куни ўтказилган. Клуб лойиҳаси Горецкани қизиқтирмоқда: у яқин кунларда Мадридга кўчиб ўтиш ёки мавсумни «Бавария»да якунлаш вариантларини кўриб чиқяпти. Якуний қарор 24 соат ичида қабул қилиниши кутилмоқда.

30 ёшли Горецканинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган.