ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Адама Траоре Лондонда «Фулҳэм»ни «Вест Ҳэм»га алмаштирди

0

Қанот ҳужумчиси Адама Траоре Лондон ичида клубини ўзгартирди: у «Фулҳэм»дан «Вест Ҳэм» сафига кўчиб ўтди. «Болғачилар» 30 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди, келишув тафсилотлари ошкор қилинмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Траоре «Вест Ҳэм»да Нуну Эшпириту Санту билан яна бир жамоада ишлайди. Португалиялик мутахассис қўл остида у аввалроқ «Вулверҳэмптон»да ҳам тўп сурган.

Ҳозирда «Вест Ҳэм» Англия Премьер-лигаси жадвалида 18-ўринда бормоқда ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасида турибди. Нуну Эшпириту Санту шогирдларининг навбатдаги учрашуви шанба, 31-январ куни сафардa «Челси»га қарши бўлиб ўтади ва ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.