ru24.pro
World News
Январь
2026

Даниёл Малдини «Аталанта»дан ижарага «Лацио» сафига ўтди

0

Римнинг «Лацио» клуби расмий сайти орқали таркиб кучайганини маълум қилди. Жамоа «Аталанта»дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Даниёл Малдинини ижара асосида сафига қўшиб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клублар ўртасидаги келишувда футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

24 ёшли Даниёл — «Милан» афсонаси Паоло Малдинининг ўғли. У футболчилик йўлини «Милан»да бошлаган, бир неча бор ижарага берилгач, 2024 йилда клуб билан бутунлай хайрлашган эди.

Айни пайтда «Лацио» А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Римликлар навбатдаги учрашувини 30-январ, жума куни ўз майдонида «Женоа»га қарши ўтказади — ўйин 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади.