ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

«Бавария» Упамекано масаласида жавоб кутаётганини билдирди

0

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл марказий ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги бўйича вазиятга изоҳ берди. 27 ёшли франсуз футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунга қадар мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирди.

Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги шартнома бўйича Упамеканога берилган таклифни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано «Бавария» сафида жами 176 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.