ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

«Бавария» раҳбари Кейннинг келажаги борасида гапирди

0

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳужумчи Гарри Кейннинг келажаги бўйича вазиятга аниқлик киритилди. Клубнинг спорт директори Макс Эберл инглиз футболчиси билан янги шартнома масаласи муҳокама қилинаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис Sky журналисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда Эберлнинг сўзларини келтирди: «Биз Гарри билан музокара олиб боряпмиз».

Манбага кўра, гап 2028 ёки 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган келишув ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, Кейн шартномани узайтиришга ижобий қарайди ва трансфер ҳақида ўйламаяпти.

Гарри Кейн «Бавария»га 2023 йил ёзида келиб қўшилган. Шундан бери у расмий турнирларда 126 ўйинда майдонга тушиб, 119 та гол урди ва 30 та голли узатма амалга оширди.