ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Генич «Вильярреал»га қарши баҳсда «Реал» ғалаба қозонади деди

0

Испания чемпионатининг 21-тур марказий учрашувида Мадриднинг «Реал» жамоаси сафарда «Вильярреал» меҳмони бўлади. Баҳс арафасида таниқли комментатор Константин Генич ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Геничнинг таъкидлашича, «Реал» яна турнир жадвалида биринчи ўринни қайтариб олиши шарт. Шунинг учун у ушбу ўйинда мадридликларнинг ғалабасини тахмин қилди. Шунингдек, у Арбелоа жамоада тўғри схема ва футболчилар билан ишлаш услубини топганини қайд этди.

Учрашув бугун, 24 январь куни «Вильярреал»нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди. Ўйин олдидан «сариқ сувости кемаси» турнир жадвалида учинчи, «қаймоқранглилар» эса иккинчи поғонада бормоқда.