ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Дунё бўйича фақат бир клуб 1 млрд евродан оширди

0

Deloitte мутахассислари 2024/2025 йилги мавсумда футбол клубларининг даромадларини таҳлил қилди. Уларнинг рейтингида энг юқори поғонани Мадриднинг «Реал» клуби эгаллади ва ўтган мавсумда 1 миллиард евро чегарасидан ошган ягона жамоа бўлди — «қироллик клуби» 1,161 миллиард евро даромад қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Иккинчи ўринда Ла Лиганинг яна бир гранди «Барселона» жой олди: каталонияликлар 974,8 миллион евро ишлаб топган. Кучли учликни эса 860,6 миллион евро кўрсаткич билан «Бавария» якунлади.

Топ-10 рўйхатида кейинги ўринларда «ПСЖ» (837 млн евро), «Ливерпуль» (836,1 млн), «Манчестер Сити» (829,3 млн), «Арсенал» (821,7 млн), «Манчестер Юнайтед» (793,1 млн), «Тоттенхэм» (672,6 млн) ҳамда «Челси» (584,1 млн) қайд этилди.