ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

«Реал» ўтган мавсум даромадида 1 миллиард еврода ошди

0

Deloitte мутахассислари 2024/2025 йилги мавсум бўйича футбол клубларининг даромадларини таҳлил қилди. Ҳисобот натижаларига кўра, даромадлар рейтингида етакчиликни «Реал» эгаллади ва 1 миллиард евро маррасидан ошган дунёдаги ягона клуб бўлди — мадридликларнинг кўрсаткичи 1,161 миллиард еврони ташкил этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Иккинчи ўринда Ла Лиганинг яна бир гранди «Барселона» қайд этилди: каталонияликлар 974,8 миллион евро даромад олди. Кучли учликни эса 860,6 миллион евро билан «Бавария» якунлади.

Топ-10 рўйхатининг қолган қисмидан «ПСЖ» (837 млн евро), «Ливерпул» (836,1 млн), «Манчестер Сити» (829,3 млн), «Арсенал» (821,7 млн), «Манчестер Юнайтед» (793,1 млн), «Тоттенҳем» (672,6 млн) ва «Челси» (584,1 млн) жой олди.