ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

0

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, етакчисиз ҳам «Ал-Наср» ишончли юришини давом эттирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи учрашувини ҳам ютди: жамоа Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққани ҳақидаги хабарни репост қилди. Португалиялик ҳужумчи постга олов ва олқиш эмодзиларини қўшди.

Роналду ҳозир 40 ёшда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригча мўлжалланган.