ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ChatGPT’га реклама киряпти: бепул версия ва ChatGPT Go’да кўринади

0

OpenAI яқин ҳафталарда ChatGPT чат-ботида реклама бўйича тестлар бошланишини маълум қилди. Компаниянинг расмий баёнотига кўра, реклама бепул версия ҳамда ChatGPT Go тарифида кўрсатилади, аммо Plus, Pro, Business ва Enterprise обуначилари учун ChatGPT одатдагидек рекламасиз қолади.

OpenAI бу қадамни жуда оддий тушунтиряпти: реклама орқали тушадиган даромад янги ва янада кучли сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқиш, инфратузилма ва хизматни кенгайтириш харажатларини қоплашга ёрдам беради. Яъни, бепул (ёки арзонроқ) кириш имкони сақланиши учун компания янги молиялаштириш йўлини очмоқда.

Энг кўп берилаётган савол — “хўп, менинг ёзишмаларим-чи?” OpenAI таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг ёзишмалари ва шахсий маълумотлари реклама берувчиларга сотилмайди ва тақдим этилмайди. Рекламалар эса жавоблардан алоҳида кўриниши, яъни “реклама қаерда, ChatGPT жавоби қаерда” деган чегара аниқ бўлиши айтилган.

Компания ҳозирча реклама “тирик” ҳолда ҳаммага чиқиб кетганини айтмаяпти — маълумотларга кўра, аввал АҚШдаги катта ёшли (18+) Free ва Go фойдаланувчилари орасида тест қилинади. Шундан кейин кенгайиш-кенгаймаслиги алоҳида қарор қилинади.

Қисқаси, воқеа шундай: ким ChatGPT’дан текин ёки арзонроқ фойдаланмоқчи бўлса, реклама кўриши мумкин. Ким реклама умуман керак эмас — Plus/Pro/Business/Enterprise (ва айрим манбаларга кўра Edu) томонда ҳеч нарса ўзгармайди.

Келажак учун сигнал эса битта: AI хизматлари “бепул абадий” формуласида эмас. Лекин яхши томони — OpenAI бунда ишонч масаласини алоҳида урғулаб, реклама жавобга аралашмаслиги ва шахсий маълумотлар рекламачиларга чиқмаслигини очиқ айтиб турибди.