ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

2025 йилда Ўзбекистонликлар қайси суғурта хизматига кўпроқ мурожаат қилишди?

0

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда суғурта хизматлари ҳажми 10,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 триллион сўмга кўпайган.

Рақамлар шуни кўрсатадики, суғурта бозорида энг катта улушни аҳоли ва бизнес кундалик ҳаётда тез-тез дуч келадиган рисклар билан боғлиқ йўналишлар эгалламоқда. Хусусан, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, шунингдек юк ва мулк суғуртаси каби йўналишлар жами суғурта хизматлари ҳажмининг 81,7 фоизини ташкил қилган.

Бундан ташқари, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида қайта суғурталаш хизматлари улуши 14,1 фоиз бўлган. Ҳаётни суғурталаш йўналиши эса ҳозирча нисбатан паст улушни сақлаб қолмоқда — атиги 4,2 фоиз.