ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Римда шок: «Рома» «Торино»га ютқазиб қўйди ва турнирни тарк этди...

0

Италия кубоги 1/8 финалида кутилмаган сенсация қайд этилди. Римда ўз майдонида “Торино”ни қабул қилган “Рома” фаворит сифатида майдонга тушганига қарамай, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.

Учрашув жуда шиддатли ва драматик руҳда ўтди. “Торино” биринчи бўлимдаёқ ҳисобни очди: 38-дақиқада Адамс римликлар дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан кейин “бўрилар” тезда жавоб қайтарди — 46-дақиқада Эрмосо ҳисобни тенглаштирди. Аммо меҳмонлар босимни туширмади: 52-дақиқада Адамс яна бир бор гол уриб, дубл қайд этди ва туринликларни яна олдинга олиб чиқди.

Иккинчи тайм охирида “Рома” охирги кучини йиғиб, қайта ўйинга қайтди. 81-дақиқада Арена гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди ва трибуналарда умид яна жонланди. Бироқ футбол баъзан шафқатсиз: 90-дақиқада “Торино”нинг Илҳом исмли футболчиси ҳал қилувчи зарбани йўллаб, “Рома”ни нокаутга учратди — 2:3.

Шу тариқа, “Торино” энг муҳим пайтдаги гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, “Рома” эса Италия кубогидаги иштирокини шу ерда якунлади. Римдаги мухлислар учун бу мағлубият оғир зарба бўлди: жамоа икки марта ҳисобни тенглаштирди, аммо сўнгги сўз барибир меҳмонларники бўлди.

Италия кубоги. 1/8 финал
Рома – Торино 2:3
Голлар: Эрмосо 46, Арена 81 – Адамс 38, 52, Илҳом 90

Рома – Свилар, Челик, Зиолковски, Жиларди, Ренш (Эрмосо, 46), Кристанте, Писилли (Коне, 58), Весли, Байли (Арена, 80), Соуле (Дибала, 58), Эл-Шаарави.
Торино – Палеари, Тамезе, Исмаили (Марипан, 70), Сосо, Лазаро, Власич, Илҳом, Жинеитис, Абоукҳалил (Дембеле, 86), Симеоне, Адамс.

Қисқа қилиб айтганда: “Рома” уйда мағлуб бўлди, “Торино” эса Римдан қаҳрамондай чиқиб кетди. Кубок ўйинлари ана шундай — бир дақиқага мослашмасанг, турнир “хайр” деб қўяди.