Хаби Алонсо Эль-Класикодаги мағлубиятдан сўнг Суперкубокни қадрсиз деди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Суперкубоги клуб учун асосий мақсадлардан бири эмаслигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган финалда «қаймоқранглилар» «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Каталонияликлар ғалабасини 73-дақиқада Рафинья Диас урган гол ҳал қилди.
Алонсо таъкидлашича, жамоа бу натижани тезроқ ортда қолдириши керак: «Ютқаздик, лекин Суперкубок — барча совринлар ичида энг кам аҳамиятлиси», — дея мураббийнинг сўзларини испан ОАВга таяниб «Gazeta.Ru» келтирди.
Финал олдидан айрим манбалар «Барселона»га қарши ўйиндаги омадсизлик Алонсонинг лавозимига таъсир қилиши мумкинлигини ёзганди. Мутахассис «Реал» бошқарувига июн ойида келган.
