ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мостовой Суперкубок финалида «Барселона»ни бироз устун кўрди

0

Москванинг «Спартак» клуби ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой Испания Суперкубоги финали арафасида «Реал» ва «Барселона» тўқнашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мостовойнинг таъкидлашича, кўпчилик «Барселона»ни фаворит деб ҳисоблаяпти, бироқ у «Реал» омилини алоҳида урғуллади. Эксперт эҳтимоллар нисбатини 55 га 45 тарзида каталонияликлар фойдасига баҳолади.

«Барселона» — «Реал» учрашуви бугун, 11-январ куни Саудия Арабистонидаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Суперкубок ярим финалида Ханс Дитер Флик бошқарувидаги «Барселона» «Атлетик» Билбаони ишончли тарзда мағлуб этган бўлса, «қаймоқранглилар» Мадрид дербисида «Атлетико»дан устун келганди.