ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Лапорта «Реал»га қарши реванш ҳақидаги саволга жавоб берди

0

«Барселона» президенти Жоан Лапорта клуб «Реал»дан кузги «эл класико»даги мағлубият учун реванш олишни кўзлаяптими, деган саволга муносабат билдирди. Ўшанда каталонияликлар Мадридда Испания чемпионати ўйинида 1:2 ҳисобида ютқазганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу сафар «Барселона» ва «Реал» Саудия Арабистонида тўқнаш келади — жамоалар Испания Суперкубоги финалида баҳс олиб боради. Лапортанинг айтишича, гап реваншда эмас, асосий мақсад — ғалаба.

«Реваншми? Кайфият фақат ғалабага қаратилган, рақобат қанчалик кучли бўлишидан қатъи назар. Биз жуда яхши ўйнашни, ушбу совринни ютишни ва мухлисларни хурсанд қилишни жуда истаймиз. Умид қиламизки, эртага ғалаба қозонамиз ва буни қувонч билан нишонлаймиз», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради El Espanol.

«Барселона» — «Реал» финали 11-январ куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Учрашувни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.