ru24.pro
World News
Январь
2026

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича янги тартиб белгиланди

0

Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблашда янги тартиб жорий этилди. Энди, нафақанинг миқдори суғурта стажига қараб белгиланади ва янги коэффициентлар қўлланилади.

Янги тартибга кўра, агар суғурта стажи:

  • 10–24 ой бўлса, ўртача иш ҳақининг 75 фоизи;
  • 25–60 ой бўлса, 85 фоизи;
  • 61 ой ва ундан ортиқ бўлса, 100 фоизи ҳисобланади.

Масъул идора ушбу ўзгаришларнинг Меҳнат кодексига зид эмаслигини таъкидлаган. Чунки нафақанинг энг кам миқдори ўртача иш ҳақининг камида 75 фоизи этиб белгиланган.