ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Uzbekistan Airways 9–10 январ кунлари Москва рейслари жадвалини ўзгартирди

0

Uzbekistan Airways самолётларининг кеч етиб келиши сабабли 9 ва 10 январ кунлари Москва йўналишидаги айрим рейслар ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади. Бу ҳақда авиакомпания Telegram-каналида маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

9 январ куни HY9607A рейси Навоийдан 14:00 да учиб, 16:00 да Москва (Внуково) аэропортига етиб боради. HY9608A эса Россия пойтахтидан 17:20 да жўнаб, 23:20 да Бухорога қўнади.

Шу куни HY9607 рейси Бухородан 00:20 да учиб, 02:55 да Внуковога етиб боради. HY9608 рейси эса 04:10 да парвоз қилиб, 10:05 да Бухорога қўниши режалаштирилган.

10 январ куни HY9607 рейси Бухородан 11:20 да жўнаб, 13:30 да Москва (Внуково) аэропортига етиб келади. Шунингдек, HY9928 рейси Внуководан 14:45 да учиб, 21:00 да Фарғонага қўнади, HY9927 эса Фарғонадан 22:10 да жўнаб, Москва (Внуково)га 00:55 да етиб боради.