Озода Нурсаидова Амстердамдан мухлисларига қорли салом йўллади (видео)
0
Хонанда Озода Нурсаидова ҳозирда Нидерландиянинг Шимолий Голландия вилоятида, аниқроғи Амстердам шаҳрида эканини маълум қилувчи видео постни Instagram саҳифасига жойлади.
Видеода санъаткор мухлисларига мурожаат қилиб, сафар таассуротлари билан ўртоқлашди:
“Барчага Амстердамдан салом! Ҳозир айнан Амстердамдамиз. Бу сафаримиз қорли об-ҳавога тўғри келди. Амстердам ҳудуд жиҳатдан унча катта бўлмаса-да, жуда чиройли шаҳар. Бу ерга асосан ёзда келиш тавсия этилади, бироқ қиш фаслининг ҳам ўзига хос гашти бор экан”, — деди хонанда.
Озода Нурсаидова ушбу видео остига “Ҳолландиядан қорли салом” дея изоҳ қолдирди. Хонанданинг постини мухлислари илиқ қарши олиб, кўплаб ёқимли фикр ва тилаклар ёзиб қолдиришди.
