ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Алонсо Мбаппе ўрнига тушган ҳужумчини алоҳида мақтади

0

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 18-турида “Бетис”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушиб, уч гол урган ҳужумчи Гонсало Гарсия ҳақида фикр билдирди. “Қироллик клуби” бу баҳсда 5:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Алонсо Гарсиянинг ўйинини “орзу қилинган учрашув” деб атади. Мутахассиснинг таъкидлашича, гол уришни яхши кўрадиган ёш форвард меҳнати эвазига хет-трикка эришди ва шу йўлда давом этиши керак.

Жорий мавсумда 21 ёшли “Реал” академияси тарбияланувчиси мадридликлар сафида 18 та учрашувда қатнашди. Гарсия ҳисобида 3 та гол ва 1 та голли узатма бор.