ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Вест Ҳем» «Ал-Наср» дарвозабони Бенто бўйича таклиф юборди

0

Лондоннинг «Вест Ҳем» клуби «Ал-Наср» сафида тўп сураётган дарвозабон Бенто трансфери устида иш бошлади. Англия жамоаси бразилиялик посбон бўйича расмий таклифни юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клублар ўртасида музокаралар аллақачон бошланган, аммо эҳтимолий келишувнинг молиявий шартлари ва бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмади.

2025/2026 йилги мавсумда 26 ёшли Бенто 10 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у 5 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Дарвозабоннинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 9 миллион евроға баҳоланмоқда.

АПЛда 20 турдан кейин «болғачилар» 14 очко билан турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. Сўнгги ўйинда «Вест Ҳем» дарвозасини Алфонс Ареола қўриқлади ва у «Вулверхэмптон»дан 3 та гол ўтказиб юборди.