ru24.pro
World News
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Жароҳат олган Мбаппе «Атлетико»га қарши майдонга чиқмоқчи

0

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тикланиш муддатини тезлаштириб, сафга кутилганидан аввалроқ қайтиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчининг жароҳати 2025 йилнинг сўнгги кунида маълум бўлганди. Дастлабки тахминларга кўра, у Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши баҳсга улгурмаслиги мумкин эди, бироқ футболчи бу прогноз билан келишмоқчи эмас. Diario AS хабарига кўра, Мбаппенинг мақсади — жароҳатини имкони қадар тезроқ даволатиб, дербида «қаймоқранглилар»га ёрдам бериш.

«Реал» — «Атлетико» учрашуви 8 январ куни бўлиб ўтади. Унгача, 4 январ куни Хаби Алонсо жамоаси Ла Лигада «Бетис»га қарши майдонга тушади.

Жорий мавсумда Мбаппе 24 ўйинда 29 та гол уриб, юқори натижа қайд этиб келмоқда.