Тошкентда Янги йил кечасида Cobalt ёниб кетди
0
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати Янги йил кечасидаги ёнғинли ЙТҲ бўйича маълумот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
1 январ куни соат 02:00 атрофида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига икки автомобил иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушган. Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасида Tracker ва Cobalt тўқнашган, зарба ортидан Cobalt автомобили аланга ичида қолган.
Воқеа жойига соат 02:08 да ФВВ ходимлари етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган. Олти дақиқадан сўнг машина тўлиқ ўчирилган, бироқ олов Cobalt'ни деярли бутунлай яроқсиз ҳолга келтирган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади.
