«Бавария» 2025 йилда Бундеслигада 107 гол урди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2025 йилги миллий чемпионат ўйинларида урилган голлар бўйича Европанинг топ-лигаларида етакчилик қилмоқда. Бундеслигада жорий йил ҳисобига баварияликлар 107 та гол жамғарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бундеслига тарихида бир календар йил ичида бундан кўпроқ гол урган клуб фақат бир марта учраган — бу натижани ҳам айнан «Бавария» қайд этган. Мюнхен жамоаси 2021 йилда Германия чемпионати доирасида 116 та гол уришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Германия чемпиони бўлган «Бавария» жорий мавсумда ҳам пешқадам. 15-турдан кейин мюнхенликлар ҳисобида 41 очко бор — яъни улар 45 имкониятдан атиги 4 очко йўқотган.
