ru24.pro
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Салоҳ фаолиятини давом эттиришнинг икки йўлини танлаши мумкин

0
Футбол агенти Рами Аббос «Ливерпул»нинг юлдуз ҳужумчиси Мохамед Салоҳнинг манфаатларини ҳимоя қилади ва футболчининг келажаги ҳақида фикр билдирди. «Мохамед «Ливерпул»да қолиши ёки Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин», — дея агент сўзларини Sabah нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ билан мерсисайдлик гранд ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ёзида якунланади. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 33 ёшли мисрлик футболчи 14 ўйинда майдонга тушди.

Мохамед ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатма ёзилди. Салоҳнинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.