Баркoла «Ливерпул»га ўтиш учун шарт қўйди
«ПСЖ»нинг франциялик вингери Брэдли Баркoла фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириши мумкин. Indykaila News хабарига кўра, 23 ёшли футболчи агентига «Ливерпул» уни сотиб олмоқчи бўлса, ўйин амалиёти бўйича кафолат бериши кераклигини айтган.
Баркoла мерсисайдликлар сафига фақат дарҳол асосий таркиб футболчисига айланса, ўтишга рози. Жорий мавсумда Баркoла барча мусобақаларни ҳисобга олганда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt мутахассислари ҳужумчининг қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.