ru24.pro
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Модрич фаолиятини «Реал»да якунламоқчи эди, клуб рози бўлмади

0
«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич охиригача Мадриднинг «Реал»ида қолишидан умид қилган. Хорватиялик футболчи «қаймоқранглилар» сафида 13 йил тўп сурди.

Юлдузли ярим ҳимоячи ҳеч қаерга кетмоқчи эмасди, бироқ клуб ўтган ёзда тажрибали футболчидан воз кечишга қарор қилди. El Mundo хабарига кўра, Модрич бир неча бор «Реал» раҳбариятига Мадридда фаолиятини якунлаш имконияти учун маош бўйича талабларини камайтиришга тайёрлигини билдирган.

Пойтахт гранди раҳбарлари эса қатъий туриб олди ва Гюлер, Тчуамени, Камавинга ҳамда Вальвердега таянишни афзал кўрди. Бош мураббий Хаби Алонсо Лука Модрични жамоада олиб қолишни истаган, аммо бу вазиятда қарор кўп жиҳатдан унинг қўлида эмаслигини билган.

Сентябр ойида «Милан»нинг ҳозирги етакчиси 40 ёшга тўлди.