ru24.pro
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Тошкентда Янги йил байрами арафасида қайси кўчалар ёпилиши маълум бўлди

0

Тошкент шаҳрининг Сергели ва Бектемир туманларида Янги йил байрамлари муносабати билан 25 декабрдан 10 январгача айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида гастрономик кўчада ҳаракат чекланади. Хусусан, Суғдиёна ва Жалойир кўчаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилади.

Бектемир туманида эса Coca-Cola Garden парки яқинидаги Чирчиқбўйи кўчасининг бир қисми ёпилади. Шу сабабли ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва олдиндан ҳаракат йўналишини режалаштириш тавсия этилади.

Бунгача шаҳарнинг марказий қисмларида ҳам транспорт ҳаракати чекланган эди. 15 январга қадар Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг Миллий кутубхона яқинидаги қисмлари ёпилган.

Бундан ташқари, 5 январга қадар Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчаларининг айрим қисмлари ҳам ёпиқ бўлади.