ru24.pro
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Исроил–Фаластин кескинлиги: фаластинликлар уйларини тарк этмоқда

0

Исроил назорати остидаги Ғарбий Соҳилда яҳудий кўчманчилари томонидан янги аҳоли пунктлари ташкил этилиши тезлашди. Халқаро ахборот манбаларига кўра, бу ҳудудларда қурилаётган кичик посёлкалар вақт ўтиши билан йирик яшаш жойларига айланмоқда. Мутахассислар бу жараён Фаластин давлати тузилишига тўсқинлик қилаётганини таъкидламоқда.

Маҳаллий фаластинлик оилалар кўчманчилар ҳужумлари сабаб ўз уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлмоқда. Айрим ҳудудларда уйлар ёқиб юборилган, чорва ҳайдаб кетилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2025-йилда юзлаб фаластинликлар ана шундай ҳужумлар оқибатида жароҳат олганини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, жорий йилда Ғарбий Соҳилда 80 та янги ноқонуний аҳоли пункти пайдо бўлган. Исроил ҳукумати айрим посёлкаларни кейинчалик расмий мақомга эга қилмоқда. Ҳукумат вакиллари бу сиёсатни хавфсизлик билан боғласа, халқаро ташкилотлар бунга танқидий ёндашмоқда.

Халқаро ҳамжамият Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктлари халқаро қонунларга зид эканини билдиради. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, кўчманчилар томонидан содир этилган кўплаб ҳужумлар бўйича жиддий чоралар кўрилмаяпти.