ru24.pro
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эрик Гарсия: Капитанлик менинг асосий мақсадим эмас

0
“Барселона” ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоанинг истиқболлари ва унинг келажакда жамоа сардорига айланиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. “Биз ҳали кўп нарсани яхшилашимиз керак – ҳам индивидуал, ҳам жамоавий жиҳатдан.

Бизнинг жамоамиз жуда ёш ва ривожланишга улкан салоҳиятга эга. Олдинда кўплаб муваффақиятли йиллар бор.

Менинг асосий мақсадим сардор бўлиш эмас – бу табиий равишда келиши мумкин. Менга доим ҳамжамоадошларимга ёрдам бериш ёққан”, – деди Гарсия “Барселона” матбуот хизматига берган интервьюсида.

Аввалроқ “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Эрик Гарсиянинг келажакда жамоа сардорига айланиши эҳтимолини таъкидлаган эди. Шунингдек, Гарсия клуб билан шартномасини 2031 йилнинг ўрталаригача узайтирди.