Кристал Пэлас ҳимоячиси Даниэл Мунос жароҳат олди
Кристал Пэлас клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэл Мунос тиззасидаги муаммо сабаб ўтган дам олиш кунлари Фулҳемга қарши ўйинда майдонга туша олмади. Жамоа бош мураббийи Оливер Гласнер футболчининг жароҳати ҳақида маълум қилди ва унга операция зарурлигини билдирди.
"Дани бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. У операция ўтказиши керак.
Матета ҳам уйда қолиб, дам олади. Бу биз учун ёмон янгиликлар.
Операция ҳақида гап кетганда, аниқ прогноз қилиш қийин. Биз эҳтиёткор бўламиз.
Яхшиямки, жароҳат унчалик жиддий эмасга ўхшайди", - деди Гласнер матбуот анжуманида. Шу ҳафта пайшанба куни Кристал Пэлас Конференциялар лигаси доирасида Шелбурн клубига қарши ўйин ўтказади.
