Ҳоффенҳайм биринчи бўлимда Аугсбургни мағлуб этди
Ҳоффенҳайм ва Аугсбург ўртасидаги Германия Бундеслигасининг 12-тур учрашуви биринчи бўлимдаёқ натижаси ҳал бўлди. Мезбонлар дастлабки 45 дақиқада рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришга муваффақ бўлишди.
Ҳоффенҳайм сафида Базумана Туре ва Ваутер Бюргер гол уришди, шунингдек, Седрик Цесигер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув якунгача ҳисоб ўзгармади ва 3:0 натижаси таблодан ўчмади.
Яхши спорт формасини намойиш этаётган Ҳоффенҳайм турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди. Иккинчи ўриндаги РБ Лейпцигдан эса атиги уч очкога ортда қолмоқда.
Аугсбург эса ҳозирча 13-ўринда қолди.