ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Саа: 'Дьёкереш ҳар ҳафта гол уриши керак'

0
Собиқ таниқли футболчи Луи Саа Лондоннинг 'Арсенал' клуби марказий ҳужумчиси Виктор Дьёкерешнинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. 'У ҳар ҳафта гол ура олиши керак.

У жамоа муаммоларга дуч келганда ёки муҳим ўйинларда вазиятлардан фойдаланиб, охирги бўлакни тўлдириши керак,' дея Саа сўзларини келтиради punditarena.com. Швециялик ҳужумчи жорий ёзда 'Спортинг' (Лиссабон) клубидан 'Арсенал'га трансфер қилинган эди.

У 'Арсенал' сафида 14 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Эртага, 30-ноябр куни 'Арсенал' сафарда 'Челси' билан учрашади.