ru24.pro
World News
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30

Мадина Бону Адилова Silk Way Star'да иккинчи ўринда

0

Ўзбекистонлик хонанда Мадина Бону Адилова халқаро вокал телевизион лойиҳаси Silk Way Star финалида иккинчи ўринни эгаллади. Финал босқичи 23 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпин томонидан имзоланган келишув асосида амалга оширилган биринчи йирик Хитой-Қозоғистон медиа-ташаббуси ҳисобланади. Мусобақа дастлаб 12 давлат вакилларини ўз ичига олган бўлса, финал босқичига фақат етти ижрочи етиб келди.

Томошабинлар томонидан 508,2 минг овоз берилди. Натижаларга кўра, Мадина Бону Адилова 85,4 минг овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.

Биринчи ўрин эса 112,2 минг овоз билан муғулистонлик Мишель Жозефга насиб этди. Учинчи ўрин Хитой вакили Чжан Хэ Сюан (73,6 минг овоз), ундан кейин Малайзиялик Язмин Азиз (73,6 минг овоз) ва Арманистонлик Саро Геворгян (73,1 минг овоз) ўринларни эгаллашди.