Ўзбекистонга Нидерландиядан элита картошка келтирилди
0
Тошкентга Нидерландиядан 6 минг тонна элита уруғлик картошка етказиб берилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Ушбу маҳсулот етказиб берилиши уруғчиликни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Картошка фермер хўжаликлари ўртасида тақсимланади.
Ташаббус республикада етиштириладиган картошканинг таннархини пасайтиришга ёрдам беради деб кутилмоқда. Нидерландиядан келтирилган картошка 2026 йил баҳорги экиш мавсумида ҳам фойдаланиш учун мўлжалланган.
