ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Реал 266 дақиқадан кейин гол урди

0

Мадриднинг "Реал" жамоаси Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши ўйинда қийин ҳолатга тушиб қолди. Мезбонлар майдон эгалари иккинчи бўлим бошида ҳисобни очишди.

Меҳмонлар эса фақат 77-дақиқада жавоб қайтаришга муваффақ бўлиб, 266 дақиқалик голларсиз сериясига нуқта қўйишди. "Реал" сафида узоқ кутилган голни ҳимоячи Дин Хейсен киритди.

Бироқ мадридликларнинг қувончи узоқ давом этмади, чунки 84-дақиқада "Эльче" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди – 2:1. Аммо "Реал" тезда жавоб қайтариб, Жуд Беллингемнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа аввалги учрашувларда "Райо Валлекано" (0:0) ва "Ливерпул"га (0:1) қарши ўйинларда гол ура олмаганди.