ru24.pro
World News
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Войцех Шесни фаолиятидаги энг оғир лаҳзани эслади

0

“Барселона” дарвозабони Войцех Шесни ўзининг фаолияти давомида бошидан кечирган энг оғир лаҳзани эслади. Польшалик дарвозабоннинг ёқимсиз хотираси Лондондаги "Арсенал" клубига боғлиқ бўлиб, у ушбу жамоа сафида 2006 йилдан 2017 йилгача фаолият олиб борган.

"‘Арсенал’да менга энди улар режасига кирмаслигимни айтишганида бу жуда оғир бўлган. Бу менинг бутун фаолиятимдаги энг қийин лаҳза эди. Бу юрагимни чилпарчин қилган ягона ҳолат эди. Уйга қайтганимда йиғлаб юборганимни яхши эслайман. Кейинчалик эса бундай қарор қабул қилинишга 2015 йилдаги сигарет билан боғлиқ воқеа сабаб бўлганини тушундим", – деди 35 ёшли дарвозабон интервьюсида.

Ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Войцех Шесни "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёзда у каталонияликлар билан шартномасини 2027 йилнинг ўрталарига қадар узайтирди.