Рейндерс: "Премьер-лига – бу ажойиб!"
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс Англия Премьер-лигасидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
"Премьер-лига – бу ажойиб. Ҳали ҳам ҳар кунимдан “Манчестер Сити”да завқ оляпман. Машғулотлар давомида кўплаб майда деталларни, жумладан, тактика бўйича тайёргарликни ҳисобга олиш керак", – деди Рейндерс Goal нашрига берган интервьюсида.
Ёзги трансфер ойнасида Тижани Рейндерс “Милан”дан “Манчестер Сити”га ўтган эди. Шу вақт мобайнида нидерландиялик футболчи 18 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Ҳозирда “Манчестер Сити” Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
