ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Левандовски агенти Фенербахче билан музокара қилди

0
Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти футболчининг Фенербахчега ўтиши бўйича клуб вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Haberler портали хабар берди.

Манбага кўра, "сариқ-кўклар" раҳбарияти ҳозирда футболчидан жавоб кутмоқда. Агар польшалик ҳужумчи Туркияда фаолиятини давом эттиришга рози бўлса, Фенербахче мавсум тугашини кутмасдан расмий таклиф киритиши мумкин.

37 ёшли Левандовскининг амалдаги шартномаси ёзда якунланади. У Польша ва Нидерландия ўртасидаги ЖЧ саралаш учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз келажаги ҳақида аниқ жавоб бермади.

Жорий мавсумда Левандовски клуб даражасида 11 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.