ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Путин ўзбекистонлик санъатшуносни мукофотлади

0

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Элмира Аҳмедовани Пушкин медали билан тақдирлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Мукофотлаш маросими 4 ноябрь куни Кремль саройида бўлиб ўтди. Мукофотланганлар орасида Италия, Вьетнам, Германия, Япония, БАА ва МДҲ давлатларининг вакиллари ҳам бор эди.

Пушкин медали Россияда 1999 йилнинг 9 май куни таъсис этилган. Ушбу мукофот маданият ва санъат соҳасидаги хизматлар, шунингдек, хорижий фуқаролар томонидан Россия билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда рус маданиятини қўллаб-қувватлашдаги ҳиссаси учун берилади.