ru24.pro
World News
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Политано: ПСВга мағлубиятдан кейин ўзимизни тиклаш учун имконият бор

0

Наполи жамоасининг ҳужумчиси Маттео Политано Чемпионлар лигаси доирасида ўтказиладиган Франкфуртнинг Айнтрахт клуби билан бўладиган навбатдаги ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур баҳс жорий йилнинг 4-ноябрь куни Неаполда бўлиб ўтади.

"ПСВга қарши ўйинда (2:6) мағлубиятга учраганимиздан сўнг бу биз учун ўзимизни намоён қилишга ажойиб имконият. Айнтрахт — жисмоний жиҳатдан кучли жамоа ва улар бу ўйинга ижобий натижа учун келишади.

Биз эса яхши тикланиб, ўйинни тўғри йўналишда бошлашимиз керак," — деди Политано. Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги дастлабки учта ўйиндан сўнг Антонио Конте шогирдлари уч очко билан 23-ўринда бормоқда.

Айнтрахт жамоаси ҳам уч очко тўплаган бўлиб, улар 22-ўринда жойлашган.