Германияда парранда гриппи одамга мослашаётгани аниқланди
0
Германияда парранда гриппининг одамларга мослашаётган янги ва хавфли штамми аниқланди, деб хабар берди Bild. Шу сабабли мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида паррандачилик фермаларида карантин ва чеклов чоралари кучайтирилди.
Маълумотларга кўра, сентябрдан буён турли ҳудудларда кўплаб ёввойи қушлар ўлик ҳолда топилган. Вирус ҳозирга қадар 16 федерал ердан 9 тасида қайд этилган.
Сўнгги икки ой ичида юқумли H5N1 штамми тарқалиши туфайли ярим миллиондан ортиқ парранда йўқ қилинган. Энг кўп ҳолатлар Қуйи Саксония ерларида аниқланган — фақатгина шу ҳудудда 13 та хўжаликда инфекция тасдиқланган.
Мутахассислар янги штаммнинг инсонларга мослашиш эҳтимоли ортиб бораётганини эслатиб, эпидемиологик назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.
