ru24.pro
World News
Ноябрь
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ФИФА U-17: Ўзбекистон ўсмирлари Қатарда жаҳон чемпионатига чиқмоқда

0

Бугун Қатарда ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати расман старт олди, деб хабар берди FIFA. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида иштирок этмоқда.

Бу — Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг тўртинчи жаҳон чемпионати. Илгари жамоа 2011 ва 2023 йилларда чорак финалгача етиб борган, 2013 йилда эса 1/8 босқичида иштирокини якунлаган.

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги ўсмирлар бу гал “J” гуруҳида Парагвай, Ирландия ва Панама билан рақобат қилади. Биринчи ўйин 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказилади. Бу жамоа 1999 ва 2019 йилларда чорак финалгача етиб борган тажрибали рақиб ҳисобланади.

8 ноябрда Ўзбекистон Ирландияга қарши баҳс олиб боради — бу Ирландия учун ушбу ёш тоифасидаги илк жаҳон чемпионати бўлади.

Гуруҳдаги сўнгги беллашув 11 ноябрга белгиланган. Ўзбекистон ўсмирлари Панамага қарши майдонга тушади. Панама 17 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда энг яхши натижасини 2011 йилда қайд этган — ўшанда жамоа 1/8 финалга чиққанди.

Мухлислар миллий жамоадан янги ғалабалар ва тарихий натижалар кутмоқда.