ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Каррерас жамоадоши Винисиус ҳақидв фикр билдирди

0

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Альваро Каррерас жамоадоши Винисиус Жуниор ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бразилиялик ҳужумчи Ла Лига доирасидаги 11-тур учрашувида "Валенсия"га қарши ўйинда (4:0) пенальти амалга ошира олмади.

"У менинг олдимда узр сўрашга ҳожат йўқ. Мен унга ишонаман ва уни яхши кўраман.

У ўзгача жамоа аъзоси, бизнинг муносабатларимиз жуда яхши ва буларнинг барчаси ёпиқ эшиклар ортида қолади", – деди Каррерас Marca нашрига. Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.