ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Винисиуснинг пенальти тепишдаги хатоси Алонсо учун афсусли бўлди

0

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо "Валенсия"га қарши кечган ўйинда Винисиус Жуниорнинг пенальтидан фойдалана олмаганига муносабат билдирди. Бразилиялик футболчининг зарбасини "кўршапалаклар" дарвозабони қайтарди.

"Бу ҳолат мени афсуслантирди, ҳисобни 3:0 қилишимиз мумкин эди. Жамоамизда пенальтиларни амалга ошириш учун белгиланган ижрочи бор – бу Килиан Мбаппе.

Аммо ўйин давомида футболчилар ўзлари қарор қабул қилиб, пенальти тепишни танлашлари мумкин," – деди Хаби Алонсо. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Мадриднинг "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтган ва "Қироллик клуби"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Килиан Мбаппе ушбу ўйинда дубл қайд этди.