ru24.pro
World News
Ноябрь
2025

Элдор Шомуродовнинг пенальтиси жамоага ғалаба келтирди

0

Кеча, 31-октябр куни Туркияда футбол чемпионатининг 11-тури доирасида ўйин бўлиб ўтди. "Бошакшаҳир" ўз майдонида "Коджаэлиспор" жамоасини қабул қилди.

Ўйин деярли тенг курашда ўтди. Бироқ "Бошакшаҳир" кўпроқ ҳаракат қилиб, 91-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоанинг энг яхши тўпурари Элдор Шомуродов пенальтини амалга оширди. Элдор ўйин сўнгги дақиқаларида гол уриб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

11-турдан сўнг "Бошакшаҳир" чемпионатда тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Шомуродов эса етти гол билан тўпурарлик рўйхатда юқорилаб борди.