ru24.pro
World News
Октябрь
2025

Флик тўрт нафар Барселона футболчисига дам берди

0

Барселонада футболчиларнинг жароҳат олиш хавфини олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик футболчиларни юклама ва индивидуал хусусиятларига қараб алоҳида машғулот режаларини ишлаб чиқмоқда.

Журналист Ферран Мартинеснинг хабарига кўра, ушбу ҳафта Маркус Решфорд, Жюль Кунде, Френки де Йонг ва Пау Кубарси қўшимча дам олиш куни олишди. Улар сўнгги вақтларда майдонда энг кўп вақт ўтказган футболчилар сифатида ажралиб туришди.

Ўтган якшанба куни Барселона "Эл-Класико"да Мадриднинг Реалига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бир ҳафта ўтиб, 2-ноябр куни "кўк-анорранглилар" ўз майдонида Элчега қарши баҳс олиб боришади.